Тошкент шаҳар юридик техникумида бўлажак юристларнинг ҳуқуқий билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида суд вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

​Тадбирда Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди тергов судялари Х.Содиқов ҳамда М.Тожибоевлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тергов судялари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, жиноят ишларини кўриб чиқиш жараёнида қонун устуворлиги - адолатни таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги, амалиёт жараёнлари ҳақида сўз борди.

​ Учрашув якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга судялардан батафсил жавоблар олишди.