Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетида жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди судьялари иштирокида сайёр суд муҳокамалари бўлиб ўтди.

Сайёр судда университетнинг халқаро ҳуқуқ йўналиши талабалари бевосита суд жараёнларининг гувоҳи бўлдилар. Тадбирда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, гиёҳвандлик, безорлик билан боғлиқ маъмурий ҳамда жиноят ишлари кўриб чиқилди. 

Бу каби сайёр судлар талабаларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаб, суд амалиёти билан бевосита танишишига, жиноятга жазо муқаррар эканлигига ишончи ортишига хизмат қилади.